Дил баянды баалоо критерийлери

 

Мазмуну Баллы
11. План чыгармачыл, ырааттуу, темага ылайык түзүлгөн болсо жана тексттин мазмунун өзүндө толугу менен камтып турса;
22. Темага ылайык келе турган алгы сөз (эпиграф) туура тандалган болсо;
3. Тема туура, толук жана түгөл жарытылган болсо — 6 балл; Көркөм текст жаратуу эрежелерине ылайык болсо — 6 балл; Өз алдынча чыгармачыл ой жүгүртүп жазылган болсо — 6 балл; пикирлери айкын, негиздүү болсо — 4 балл; теманын мазмуни адабий тил нормаларын сактаган түрдө жарытылган болсо — 3 балл.
4. Темага ылайык цитата (көчүрмө) ларды туура тандаса
5. План пункттарынын мазмуну жарытылган болсо
6. Текстте улуттук жана жалпы адамзаттык баалуулуктардан (учкул сөз, макал жана башка) орундуу пайдаланган болсо
7. Текст тема боюнча жалпысынан корутундуланган болсо
8. Теманын мазмуну бүгүнкү күн менен байланышкан болсо
9. Дил баян сулуу жазылган болсо
  Жалпысынан: 50 балл

 


 

Сабаттуулугу Баллы
1. Дил баянда эч кандай грамматикалык ката болбосо
2. 1 орфографиялык, 1 пунктуациялык катасы болсо
3. 1 одоно болбогон стилистикалык, 1 орфографиялык, 1 пунктуациялык катасы болсо
4. 1 одоно болбогон стилистикалык, 2 орфографиялык, 2 пунктуациялык катасы болсо
5. 2 одоно болбогон стилистикалык, 3 орфографиялык, 3 пунктуациялык катасы болсо
6. 2 стилистикалык, 4 орфографиялык, 4 пунктуациялык катасы болсо
7. 3 одоно болбогон стилистикалык, 5 орфографиялык, 5 пунктуациялык катасы болсо
8. 3 стилистикалык, 5 орфографиялык, 5 пунктуациялык катасы болсо
9. 4 стилистикалык, 6 орфографиялык, 6 пунктуациялык катасы болсо
10. 5 стилистикалык, 7 орфографиялык, 7 пунктуациялык катасы болсо
11. 6 стилистикалык, 8 орфографиялык, 8 пунктуациялык катасы болсо
12. 7 стилистикалык, 9 орфографиялык, 9 пунктуациялык катасы болсо
13. 8 стилистикалык, 10 орфографиялык, 10 пунктуациялык катасы болсо
14. Дил баянда 9 стилистикалык, 11 орфографиялык, 11 пунктуациялык катасы болсо
15. Дил баянда 10 стилистикалык, 12 орфографиялык, 12 пунктуациялык катасы болсо
16. Дил баянда 10 дон ашык стилистикалык, 13 орфографиялык, 13 пунктуациялык катасы болсо
17. Дил баянда 10 дон ашык стилистикалык, 14 орфографиялык, 14 пунктуациялык катасы болсо
18. Дил баянда 10 дон ашык стилистикалык, 15 орфографиялык, 15 пунктуациялык катасы болсо
19. Дил баянда 10 дон ашык стилистикалык, 16 орфографиялык, 16 пунктуациялык катасы болсо
20. Дил баянда 10 дон ашык стилистикалык, 17 орфографиялык, 17 пунктуациялык катасы болсо
21. Дил баянда 10 дон ашык стилистикалык, 18 орфографиялык, 18 пунктуациялык катасы болсо

 

Түшүндүрмө: Кээде окуучунун жазма ишиндеги каталардын саны жогорудагы критерийге төп келбестиги мүмкүн. Мындай абалдарда 2 пунктуациялык катаны 1 орфографиялык ката деп, 2 же 3 орфографиялык катаны 1 стилистикалык ката катары баалоого болот. Каталардын (стилистикалык, орфографиялык, пунктуациялык) ар биринин саны жалпысынан 10 дон ашса окуучунун баасы өз-өзүнөн төмөндөйт. Жалпы көрсөткүч 100 баллды түзөт.

 

Давлат ва ҳуқуқ асослари

 

Конституциявий ҳуқуқ асослари фанидан билимлар синови умумтаълим мактабларининг 9-синфларида ёзма иш тарзида ўтказилади.

Билимлар синовининг ёзма иш топшириқлари 5 та саволдан иборат бўлади. Ёзма иш учун 4 соат (240 минут) вақт берилади.

Максимал 100 балл билан баҳоланади.

1-саволда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси моддаларида мавжуд бўлган бирор-бир қоида берилади.

Масалан: 7-модда. Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир.

 

Иштирокчиларнинг жавоблари қуйидаги мезон асосида баҳоланади.

 

Баҳолаш мезони Балл
Берилган қоиданинг аҳамиятини ёритиш 4 балл
Қайси бобига тегишли эканлигини тўғри кўрсатиш, бобга таъриф бериш 4 балл
Берилган қоида конституциянинг қайси бўлимига тегишли эканлигини кўрсатиш, бўлимга таъриф бериш 4 балл
Берилган қоиданинг ҳуқуқнинг қайси соҳасида қўлланилишини ёритиш 4 балл
Ҳуқуқий атамалардан ўз ўрнида ва тўғри фойдаланиш 4 балл
  Жами 20 балл

2-топшириқда вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликларига оид масала берилади. Масалан:

Г. исмли 14 ёшли шахс Ш. исмли шахснинг сумкасидан қўл телефонини олиб қўйди.

Ушбу топшириқнинг жавоби қуйидаги мезон асосида баҳоланади.

 

Баҳолаш мезони Балл
Вазият объектини аниқлаб бериш 4 балл
Объект сўзига таъриф бериш 4 балл
Берилган вазиятнинг объектив томонини очиб бериш 4 балл
Объектив сўзига таъриф бериш 4 балл
Берилган вазият субъектини очиб бериш 4 балл
  Жами 20 балл

 

3-савол “Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи” ўқув фанидан тузилди. Масалан, “Фуқаролик жамияти” ёки “Давлати функцияси”, “Ўзбекистон Республикасининг Суд тизими”

Иштирокчиларнинг жавоблари қуйидаги мезон асосида баҳоланади.

 

Баҳолаш мезони Балл
Назарияга таъриф берса 4 балл
Жавобини амалиёт билан боғлай олса 4 балл
Конституция ёки бошқа қонун ва қонун ости ҳужжатлари билан боғлай олса 4 балл
Ҳуқуқий атамаларга таъриф берса 4 балл
Ҳуқуқий атамаларни ўз ўрнида ва тўғри қўллай олса 4 балл
  Жами 20 балл

 

4-савол Оила қонунчилигида вояга етмганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича берилади ва қуйидаги мезон асосида баҳаоланади

 

Баҳолаш мезони Балл
Берилган қоиданинг мазмунини Ўзбекистон Республикаси конституцияси билан боғласа 4 балл
Қоидани ифодалашда ҳаётий мисоллардан фойдаланса 4 балл
Ҳуқуқий атамаларга тўғри таъриф берса 4 балл
Ҳуқуқий атамаларни ўз ўрнида ва тўғри қўллай олса 4 балл
Берилган қоидада вояга етмаганларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқларини ажратиб бера олса 4 балл
  Жами 20 балл

 

5-савол Меҳнат қонунчилигида вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича берилади ва қуйидаги мезон асосида баҳоланади.

 

Баҳолаш мезони Балл
Берилган қоиданинг мазмунини Ўзбекистон Республикаси конституцияси билан боғласа 4 балл
Қоидани ифодалашда ҳаётий мисоллардан фойдаланса 4 балл
Ҳуқуқий атамаларга тўғри таъриф берса 4 балл
Ҳуқуқий атамаларни ўз ўрнида ва тўғри қўллай олса 4 балл
Берилган қоидада вояга етмаганларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқларини ажратиб бера олса 4 балл
  Жами 20 балл

Саволлар учун намуналар:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси моддаларига оид:

1. 9-модда.Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади.

2.15-модда.Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.

3. 18-модда. Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

4. 31-модда. Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга.

5. 41-модда. Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

Давлат ва ҳуқуқ асосларига оид:

1. Давлат функциялари.

2. Сиёсий режим

3. Ҳуқуқий давлат. Ўзбекистонда ҳуқуқий давлатнинг барпо этилиши.

4. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қабул қилиниши.

5. Ўзбекистон Республикаси конституциясида инсон ҳуқуқларининг кафолати.

6. Ўзбекистон Республикаси конституциясида аҳлоқ нормаларининг ифодаланиши.

7. Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ тизими.

8. Ҳуқуқ тармоқлари.

9. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ манбалари ва уларнинг турлари

10. Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликларига оид:

1. 20 ёшли И. исмли шахс Тошкент – Термиз йўналиши бўйича юрадиган автобусга чиқиб, йўловчиларга тазйиқ ўтказиб пулларини тортиб олди.

2. Ф. исмли шахс кечки соат 19 дан кейин У. исмли шахснинг квартирасига кириб, қимматбаҳо анжомларини олиб чиқиб кетди.

3. Вояга етмаган Г. исмли шахс дўстининг қўл телефонини ўғирлади.

4. 15 ёшли Б. билан Н. поезд йўли реисларини бирлаштириб, болтларини бураб олишганлиги натижасида йўлдан ўтаётган поездлар темир йўл ҳалокатига учради.

5. 13 ёшли вояга етмаган Н билан К қЎшни Г.нинг мошинасини эшигини очиқлиги ва калити қолдирилганлигидан фойдаланиб машинани миниб кўришди, лекин уларнинг тажрибаси йўқлиги учун сим ёғочга бориб уришди ва машинага шикаст етказилди.

6. 14 ёшли Н. исмли шахс ишдан бўшаш учун раҳбар номига ариза ёзди, корхона раҳбари ундан ота онасининг розилиги ҳақидаги маълумотни сўради ва аризасини рад этди.

7. 8-синф ўқувчилари Р. исмли шахс А. исмли шахс билан меҳнат дарсида торитишиб қолишди. Ўқитувчи уларни ажратиб қўймоқчи бўлди, лекин А. қаттиқроқ туртиб юборган эди, Р. унга ёнида турган стулни отиб юборди. Стул ўқитувчининг бошини шикастлади.

8. З. исмли шахс Л. исмли шахсни қўшнисининг уйини ўмариш учун далолатчи сифатида фойдаланди.

9. Т. исмли шахс вояга етмаган Ж. исмли шахсни тиламчилик қилишга мажбурлади.

Оила қонунчилигида вояга етмганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид:

65-модда. Боланинг оилада яшаш ва тарбияланиш ҳуқуқи

Бола ўз ота-онаси томонидан тарбияланиши, ўз манфаатлари таъминланиши, ҳар тарафлама камол топиши, инсоний қадр-қимматлари ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

 

66-модда. Боланинг ота-онаси ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқи

Ота ва она алоҳида яшаган ҳолда бола уларнинг ҳар бири билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ота-она турли давлатларда яшагани тақдирда ҳам бола улар билан кўришиш ҳуқуқига эга.

 

68-модда. Боланинг ўз фикрини ифода этиш ҳуқуқи

Оилада боланинг манфаатларига тааллуқли ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода қилишга, шунингдек ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама даврида сўзлашга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси моддалари

64-модда. Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

66-модда. Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Меҳнат қонунчилигида вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид:

239-модда. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилишдаги кафолатлар

Ўн саккиз ёшга тўлмаган барча шахслар дастлабки тиббий кўрикдан ўтгандан кейингина ишга қабул қилинадилар ва кейинчалик улар ўн саккиз ёшга тўлгунларига қадар ҳар йили мажбурий тарзда тиббий кўрикдан ўтказиб турилиши керак.

240-модда. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари

Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларда катта ёшдаги ходимлар билан тенг ҳуқуқда бўладилар, меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат шартлари соҳасида улар учун меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган қўшимча имтиёзлардан фойдаланадилар.

241-модда. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ишлар

Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан шу тоифа ходимларининг соғлиғи, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган меҳнат шароити ноқулай ишларда, ер ости ишларида ва бошқа ишларда фойдаланиш тақиқланади.

242-модда. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун қисқартирилган иш вақтининг муддати

Иш вақтининг муддати ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларга ҳафтасига ўттиз олти соатдан, ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган шахслар (таътил даврида ишлаётган ўн тўртдан ўн олти ёшгача бўлган ўқувчилар) учун эса ҳафтасига йигирма тўрт соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

243-модда. Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларнинг кундалик иш вақти қисқартирилган ҳоллардаги меҳнатига ҳақ тўлаш

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларнинг кундалик иш вақти қисқартирилган ҳоллардаги меҳнатига ҳақ кундалик иш вақти тўлиқ бўлган чоғда тегишли тоифадаги ходимларга бериладиган миқдорда тўланади.

 

 

4-синф “Одобнома, ”6-синф “Ватан туйғуси” ва 7-синф “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари”

 

Билимлар синови 4-синфда “Одобнома”дан ижодий иш, 6-синфда “Ватан туйғуси”дан баён ва 7-синф “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари”дан иншо шаклида 1 босқичда ўтказилади.

“Одобнома” фани бўйича ижодий иш қуйидаги 5 та йўналиш бўйича ўтказилади:

1-савол: Одоб-ахлоқ ҳақида

2- савол: Ватан ҳақида

3- савол: Оила ҳақида

4- савол: Касб-ҳунар ҳақида

5-савол: Мақоллар ёзиш

Бунга 3 соат (180 минут) вақт белгиланади.

Ижодий иш саволлари ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мос бўлиши ҳамда ўтилган мавзуларга мос келиши, адоб-ахлоқ, Ватан, оила, касб-ҳунар ва турли мавзулардаги мақоллар қамраб олиниши лозим.

4-синф “Одобнома” фанидан саволларга жавоб максимал 100 балл билан баҳоланади. Ҳар битта саволга 20 балл қўйилади.

Ўқитувчи ўқувчиларга ижодий иш ёзишда нималарга эътибор берилишини олдиндан тушунтириши лозим.

Саволларга берилган жавоблар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

 

1-савол: Одоб-ахлоқ ҳақида

Одоб-ахлоқ тушунчасини ёритса
Одоб-ахлоқ қоидаларини ёритса
Одоблилик ва одобсизликнинг фарқларини ёрита олса
Одоб-ахлоқ тўғрисидаги жумлаларни бир-бири билан боғлай олса
Жами

 

2-савол: Ватан ҳақида

Ватан сўзига таъриф бера олса
Ватанимиз рамзлари ҳақида маълумотларни ёритса
Ватанпарварлик тўғрисидаги мисолларни ёритса
Ўз маҳалласи, қишлоғи ҳақида ёритса
Жами

 

3-савол: Оила ҳақида

Оила асосини кимлар ташкил этишини ёритса
Оила одоби ҳақида ёритса
Оилада ота-онага, ака-ука, опа-сингилга нисбатан муносабатларни ёрита олса
Ўзининг оила аъзолари олдидаги бурчлари ҳақида ёритса
Жами

 

4-савол: Меҳнат ҳақида

Меҳнатнинг турлари ҳақида ёрита олса
Меҳнатнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти тўғрисида ёритса
Касб ва ҳунар турлари тўғрисидаги маълумотларни ёритса
Дангасалик ва меҳнатсеварликнинг фарқини ёритса
Жами

 

5-савол: Мақоллар ёзиш

1 та мақол ёзса
2 та мақол ёзса
4 та мақол ёзса
5 та мақол ёзса

 

6-9 синфларда ёзма ишлар учун мавзулар кўп вариантлилик асосида тайёрланади. Ҳар бир вариантда 3 тадан мавзу тақдим этилади. Бу вариантлардан биттаси танлаб олинади. Ёзма иш мавзулари ўқувчиларни ижодий изланишга, шахсий фикр-мулоҳаза билдиришга, ҳар хил мавзудаги бир неча манбаларда ифодаланган фикрлардан умумлашган хулосалар чиқара олиш ва уни ёзма билишга кўмаклашувига қаратилиши лозим.

“Ватан туйғуси” фани бўйича 6-синфда баён ўтказишда ўқувчилар матнни қандай тушунганликлари, ўз фикр ва тушунчаларини қандай ифодалаганлиги, ёзма нутқ малакаси ва саводхонлиги синаб кўрилади. Баён матнидаги сўзлар миқдори 100-150 сўздан иборат бўлиб, ўқувчи унга ижодий, мустақил фикрлаб, 1,5-2 бет ҳажмида ёзади. Баён ёзиш вақти – 1,5 соат (90 минут).

Баён учун “Ватан туйғуси” фани ўқув дастури асосида ўқитиладиган мавзулардан келиб чиққан ҳолда Ватан, одоб-ахлоқ, дўстлик, ота-онага ва устозга ҳурмат, китоб ва ҳ.к. мавзулардаги матнлар қамраб олиниши мумкин.

Масалан:

Равнақ – жипсликда

Мен Ўзбекистонда туғилганимдан, шу Ватанда ўсаётганимдан, буюк ота-боболаримиз авлоди эканимдан бошим кўкка етади. Инсон ўзини ҳурмат қилса, демак, халқини, авлодини, миллатини ҳурмат қилган бўлади. Мустақиллигимиз туфайли ўз тилимизга эга бўлдик. Ўз миллатимизни қандай авайласак, миллатимиз бойлиги бўлмиш – ўзбек тилимизни ҳам шундай асрашимиз керак.

Энди англаяпмиз, Мустақиллик равнақи бу миллатнинг жипслиги билан боғлиқ экан. Ҳар ким ўз ишининг устаси бўлсагина, ўз вазифасини сидқидилдан бажарсагина, елкасидаги масъулиятини чуқур ҳис қилсагина, бажараётган юмушининг кўлами қай даражадалигидан қатъи назар, мустақилликнинг чинакам ҳимоячисига айланади.

Ҳукуматимиз бизга шу қадар қулайликлар яратган экан, бизлар жавоб тариқасида халқимизга хизмат қиладиган, юртимиз учун жон фидо этадиган асл фарзандлар бўлишимиз лозим. Биз ёшлар Юртбошимизга елкадош бўлиб, юртимизни гуллатиб-яшнатишда ёрдам беришимиз зарур.

(113 сўз)

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг

16 йиллигига бағишланган “Дилларда Ватан мадҳи”

тўпламидан

Баён қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади

Т/р Билим, кўникма, малакалар Балл
Режа мавзуга мувофиқ бўлса, асар воқеаси тўғри баён қилинган бўлса, баён мантиқли ва изчил бўлса, сўз бойлиги, ифода қурилиши ва услуби адабий тил талабларига мос бўлса, саводхонликда қўпол бўлмаган битта имло ва иккита тиниш белгисида хатоси бўлса, услубий хато бўлмаса. 100-90
Матн режа асосида ёритилиб, лекин кичик нуқсонларга йўл қўйилган бўлса, фикр баёнида изчиллик қисман бузилса, сўз танлашда ва ифода қурилишида ҳар хиллик бўлса, саводхонликда 2 имло, 2 тиниш белгида ва 2 тагача услубий хато мавжуд бўлса 90-80
Мавзу тўлиқ ёритилмаган бўлса, мавзудан қисман четга чиқилса; воқеалар изоҳида нуқсонларга йўл қўйилган бўлса, сўз бойлиги, ифода тузилишида ночорлик сезилиб турса, саводхонликда 3 тагача имло, 4 тагача тиниш белги, 3 тагача услубий хатога йўл қўйилган бўлса. 80-70
Иш режага мос бўлмаса, фикр баёни ва қурилишида бузилишлар бўлса, фикрлар бир-бирига боғланмаса, сўз бойлиги жуда камбағал бўлса, мазмун ва ифодада, саводхонликда 7 тагача имло, 7 тагача тиниш белгида, 7 тагача услубий хатога йўл қўйган бўлса. 70-60
Ишга режа тузилмаган бўлса, фикр баёни ва қурилишида қўпол бузилишлар бўлса, фикрлар бир-бирига боғланмаса, сўз бойлиги қашшоқ бўлса, мазмун ва ифода саводхонликда 10 тагача имло, 10 тагача тиниш белгида, 10 тагача услубий хатога йўл қўйган бўлса 60-55
Баён саёз ёзилиб, юқоридаги талабларга жавоб бермаса 0 балл

 

“Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” фани бўйича 9-синфда иншо ёзадилар.

“Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” фанидан 9-синфда иншонинг ҳажми 3,5-4 бетдан кам бўлмаслиги талаб қилинади. 9-синфда иншо учун 2 соат (120 минут) ажратилади.

Иншо учун “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” 9-синф ўқув дастурида белгиланган мавзулар асосида миллий қадриятлар, миллий ғоя, маънавият, Ватан, озодлик, мустақиллик учун курашган қаҳрамонлар, буюк алломалар ҳақидаги бошқа мавзулар танланиши мумкин.

 

9-синф “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” фанидан иншо мавзулари учун намуналар:

 

1. Ҳаёт мазмуни

2. Тинчлик – энг улуғ неъмат

3. Улуғларга муносиб издош бўламиз

 

Иншо қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади

Т/р Мазмуни Балл
Режа ижодий, изчил, мавзуга мос тузилган бўлса ва матн мазмунини ўзида тўла тўкис равшда намоён қилиб турса
Мавзуга мос келадиган муқаддима, сўз (эпиграф) тўғри танланган бўлса
Мавзу тўғри, тўлиқ ва батафсил ёритилган бўлса, бадиий матн яратиш қонун-қоидаларига монанд бўлса, мустақил ижодий фикрлаб ёзилган бўлса, фикрлари ёрқин, асосли бўлса, мавзу мазмуни адабий тил меъёрларига амал қилинган ҳолда ёритилса.
Мавзуга мос цитата (кўчирма)ларни тўғри танласа
Режа бандлари мазмуни ёритилган бўлса
Матнда миллий ва умуминсоний қадриятлардан (ҳикматли сўз, мақол ва ҳ.к) ўринли фойдаланилган бўлса
Матн мавзу бўйича умумий хулосаланган бўлса
Мавзу мазмуни хозирги давр билан боғланган бўлса
Иншо хуснихат билан ёзилган бўлса
  Жами

 

Т/р Саводхонлиги Балл
Иншода ҳеч қандай грамматик хато бўлмаса
1 та имло, 1 та ишора хатоси бўлса
1 та қўпол бўлмаган услубий, 1 та имло, 1 та ишора хатоси бўлса
1 та қўпол бўлмаган услубий, 2 та имло, 2 та ишора хатоси бўлса
2 та қўпол бўлмаган услубий, 3 та имло, 3 та ишора хатоси бўлса
2 та услубий , 4 та имло, 4 та ишора хатоси бўлса
3 та қўпол бўлмаган услубий, 5 та имло, 5 та ишора хатоси бўлса
3 та услубий, 5 та имло, 5 та ишора хатоси бўлса
4 та услубий, 6 та имло, 6 та ишора хатоси бўлса
5 та услубий, 7 та имло, 7 та ишора хатоси бўлса
6 та услубий, 8 та имло, 8 та ишора хатоси бўлса
7 та услубий, 9 та имло, 9 та ишора хатоси бўлса
8 та услубий, 10 та имло, 10 та ишора хатоси бўлса
Иншода 9 та услубий, 11 та имло, 11 та ишора хатоси бўлса
Иншода 10 та услубий, 12 та имло, 12 та ишора хатоси бўлса
Иншода 10 дан ортиқ услубий, 13 та имло, 13 та ишора хатоси бўлса
Иншода 10 дан ортиқ, 14 та имло, 14 та ишора хатоси бўлса
Иншода 10 дан ортиқ, 15 та имло, 15 та ишора хатоси бўлса

 

Вошланич синф ларда билимлар синовини ўтказиш бўйича баолаш мезонлари

 

ОНА ТИЛИ ВА ЎИС

Она тили ва ўиш фанидан билимлар синови умумтаълим мактабларининг 3-4-синфларида бир босичда мактабда ёзма иш шаклида ўтказилади.

Ёзма иш:

Мазкур босичда ўувчилар диктант ёзадилар. Ўувчининг ёзма саводхонлиги синовдан ўтказилади. Ёзма ишлар учун мавзулар кўп вариантлилик асосида тайёрланади. ар бири уч вариантда тадим етилади. Бу вариантлардан биттаси танлаб олинади. Мавзу асосида диктант ёзадилар. Ўувчилар томонидан ёзилган ёзма ишларнинг минимал ажми уйидагича:

Диктантдаги сўзлар ажми 3-синфда 50-60 тагача, 4-синфда 75-80 тагача бўлади. Диктант ёзиш учун 45 минут ват белгиланади

Диктант учун Ватан, дўстлик, ота-онага урмат, устозлар, табиат, китоб, одоб, менат мавзулардаги матнлар амраб олиниши мумкин.

Ёзма иш учун мавзулардан намуна: